Хабарингиз бор, бугун Қаршининг «Насаф» клуби ОФК кубоги доирасида навбатдаги рақибига қарши майдонга тушади. Ушбу жамоа Ҳиндистон чемпионати вакили «Моҳун Баган»дир.
Ҳиндистон биринчилиги Осиёдаги топ чемпионатлар қаторига кирмаслиги бу жамоага паст назар билан қараш кераклигини англатмайди. Зеро, ўтган гал Туркман жамоаси «Ахал» билан кечган бахсдаги ортиқча хотиржамлик якунда қимматга тушиши мумкин эди.
Ҳозирги кунда рақибларимиз таркибида бир нечта легионер футболчилар ҳаракат қилишмоқда. Улар орасида франциялик, Австралия ҳамда, ирландиялик ўйинчилар мавжуд. Испаниялик Ҳабас Антонио Лопез бошқарувидаги жамоа ўйини қанчалик шаклланган, буни бугун гувоҳи бўламиз.
Умумий ҳисобда ушбу жамоалар ҳали бирор марта ҳам тўқнаш келишмаган. Шундай экан ҳар икки жамоа бир-бири учун яхшигина жумбоқдир.
Охирги ўйинларга қарайдиган бўлсак, «Моҳун Баган» ушбу чемпионат доирасидаги сўнгги 3 та беллашувнинг 2 тасида муваффақият қозонди. «Насаф» эса турнир бошидан буён ҳали очко йўқотмади.
Бугунги кунда «Насаф»да молиявий муаммолар юзага келаётган бўлсада, жамоа иқтидорли ёшлар ҳамда, тажрибали мутахассис Рўзиқул Бердиев фактори эвазига 3 та фронтда ҳам муваффақиятли кураш олиб бормоқда.
Эътиборли жиҳати ушбу мавсум халқаро миқёсда Ўзбекистон вакили сифатида фақат «Насаф» иштирок этиб келмоқда. Айнан мана шу эътибор билан, ушбу жамоа Ўзбек клублари учун бериладиган квоталар сонига жиддий таъсир ўтказмоқда. Агар клубимиз ОФК кубогини ўз тарихида иккинчи бор ютса, келаси йилдан бошлаб, клубларимиз учун халқаро мусобақаларга ажратиладиган квоталар 2+2 кўринишини олади.
Эслатиб ўтамиз ПФЛ директорори Диёр Имомхўжаевнинг берган хабарига кўра ушбу ўйинга мухлислар киритилиши режалаштирилган.
Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ
Jurnalist24.uz muxbiri