Анъана давом этади: «Насаф»дан «06 жигули»
Ҳозиргина Қаршидаги марказий стадионда Осиё Футбок Конфедирациялар кубогининг чорак финал учрашувларидан бири якунига етди. Унда Воҳанинг «Насаф» клубига Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоаси қаршилик қилди.
Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очган «Аждарлар» бутун ўйин давомида тўлиқ устунлик қилишди. Буни статистик маълумотлар ҳам яққол тасдиқлаб турибди. Ўйин давомида Рўзиқул Бердиев шогирдлари Босе Сингҳ қўриқлаётган дарвозани 29 бор нишонга олишган бўлса, рақиблар ушбу зарбаларга атиги 1 маротаба жавоб бера олишди холос. Бурчакдан тўпни ўйинга киритиш бўйича ҳам юртдошларимиз яққол устунликка эга бўлишди (9:0).
Эътиборли жиҳати «Насаф»нинг ёш ва иқтидорли ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев биринчи бўлимнинг ўзидаёқ уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мусобақа тўпурарига айланиб олди. Ҳамда иккинчи бўлимда Андрижа Калудеровични алмаштирди.
Шу тариқа «Насаф» мусобақа ярим финалига муносиб тарзда йўл олди. Энди вакилларимиз навбатдаги беллашувни Гонконгнинг «Ли Ман» клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 20 октябрь куни Қаршидаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади.
ОФК кубоги-2021
Ҳудудлараро ярим финал
«Насаф» (Ўзбекистон) – «Моҳун Баган» (Ҳиндистон) 6:0
Голлар: Суҳроб Нуруллоев 4, 1:0, Ҳусайн Норчаев 17, 2:0, Ҳусайн Норчаев 20, 3:0, Ҳусайн Норчаев 30, 4:0, Ойбек Бозоров 45+1, 5:0, Дониёр Нарзуллаев 72, 6:0
Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ,
Jurnalist24.uz мухбири

BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.