Юртимизда кексларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятлардан саналади. Ёши катта отахон ва онахонларга давлат хизматларини кўрсатиш кўп ҳолларда сайёр тартибда амалга оширилади. Мақсад эса битта. Дуогўйларимизни давлат хизматларидан марказга келиб хизматдан фойдаланишларида турли қийинчиликларга чек қўйишдан иборат.
Янгиқўрғон туман давлат хизматлари маркази ходимлари тумандан 35 километр узоқда жойлашган “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр хизмат тадбирларини ўтказиш жараёнида шу маҳаллада истиқомат қилувчи, Мелибой Алибоев хонадонига бориб хизмат кўрсатдилар. Мелибой отадан кадастр паспортини шакллантириш бўйича ариза олинди.
Ёшим 85 да. Яшаш хонадонимни кадастр паспортини менимча 3-4 марта янгилаганман. Авваллари, бу юмушларни бажариш учун туман марказига боришга тўғри келарди. Устига-устак ҳали у идора, ҳали бу идора олдида навбат кутиб ҳафталаб, баъзи пайтда ойлаб вақт кетарди. Тўғриси, жуда кўп қийинчиликлар бўларди. Мана энди орадан вақтлар ўтиб бу ишларни бажаришга нари борса 20 дақиқа кифоя қилади. Ҳужжатларингиз жойида бўлса ортиқча югур-югурларсиз ишингиз битади. Мен эса, марказга ҳам бормай хизматдан фойдаландим. Марказ ходимлари уйимга келиб хизмат кўрсатишди. Аввал уйга келиб хизмат олиш у ёқда турсин, маҳалламизга ҳам келишмас эди. Мана энди замонлар ўзгариб уйимизга келиб хизмат кўрсатишди. Бундан жуда беҳад мамнун бўлдим. Бу қулайликлардан, яратилган имкониятлардан хурсандман, дейди Мелибой ота Алибоев.
Норин туман давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам “Дўмар” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор Шавкатжон Ғойиббоев хонадонига бориб хизмат кўрсатдилар. Шунингдек, “Бойовул” маҳалласида истиқомат қилувчи Машрабхон Йўлдошеванинг узоғи яқин бўлишига кўмаклашдилар.