Бугун Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев, ҳокимлик мутасаддилари навбатдаги ҳафта қабулини ўтказдилар. Қабулда туман ташкилотлари раҳбарлари, диний идора вакиллари, отинойилар ҳамда кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга нуронийларнинг иштирок эшитгани мурожаатлар ечимида муҳим аҳамият касб этди.
Қайд этилган уй-жой ва ер участкаси олиш, моддий ёрдам, болалар нафақаси олиш, кредит, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, даволанишда амалий ёрдам бериш, контракт пулини тўлаб бериш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, электр, газ, ичимлик суви таъминоти, уй-жойни таъмирлаш учун қурилиш материаллари ажратиш ва бошқа соҳаларга оид масалалардаги 53 та мурожаатдан 39 таси жойида ҳал этилди, 11 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, вақт талаб қиладиган 3 та мурожаат кўриб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.Шундан сўнг туман ҳокими Анваржон Отаходжаев бошчилигида ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ҳудудлардаги ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида «маҳаллабай» ўрганишлар олиб борди.
“Оромгоҳ” маҳалласида аҳоли вакиллари билан мулоқот қилинди. Бу ерда бир қатор муаммолар кўзга ташланди. Жумладан, ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддиларидан масъулият сўралди. Тегишли ташкилот раҳбарларига ҳудудни ободонлаштириш, бу жараёнда ариқ-зовурларни ва ноқонуний қурилмаларни тартибга келтириш ва бошқа вазифалар ечими бўйича кўрсатмалар берилди.