🏢 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 742-сонли қарорига асосан Чортоқ туманида умумий қиймати 1,56 трлн.сўм бўлган 8820 та лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган.
📊 Ҳозирги кунга қадар туманда жами 597,6 млрд.сўм капитал қўйилмалар ҳисобига 1750 та лойиҳалари фойдаланишга топширилган ҳамда 3355 нафар янги иш ўринлари яратилган. Жумладан, 531,2 млрд.сўмлик 211 та инвестиция лойиҳалари, 34,1 млрд.сўмлик 50 та муҳандислик-коммуникация объектлари ҳамда 24,1 млрд.сўмлик 2 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилган. Шу билан бирга, тумандаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида 9380 сотих ер майдонида енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун 8380 та хонадонга 29,7 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилган.
🏘 Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгашини тегишли қарорига асосан 1986 та оиланинг 9108 та оила аъзолари ва 3105 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларини бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратилиб камбағалликдан чиқарилган. Қолаверса, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 5982,7 млн.сўм, шундан жорий йилнинг ўзида 715,4 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилган.