Фарғона вилоятидаги 1055 та маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари расман лавозимга тайинланди
Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳокими ёрдамчиларини тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ, шаҳар ва туманлар ҳокимларига 1 кун муддатда лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланди.
Ҳоким ёрдамчилари:
маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бориши;
республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаши;
ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT