Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги ҳарбий қисмда барча шароитларга эга спорт зал ва маданият маркази фойдаланишга топширилди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Пачкамар қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмда барча шароитларга эга спорт зал ва маданият маркази бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.
Ғузор туман ҳокими, округ қўшинлари қўмондонлиги, фахрийлар ва бир гуруҳ ёшлар иштирокида ўтган тантанали очилиш маросимида сўз олганлар барчани байрам билан табриклаб, бу каби бунёдкорлик ишлари юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлик даражаларини яна бир поғона кўтаришига ишонч билдиришди.
Байрамлар, концертлар ва турли тадбирлар ўтказишга мўлжалланган қарийб 300 ўринли маданият маркази эндиликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун беминнат хизмат қилади.

Шунингдек, марказда ҳарбийларнинг соҳа мутахассиси бўлган турмуш ўртоқлари ва туманнинг малакали устозлари раҳбарлигида рақс, мусиқа ва санъат тўгараклари фаолият бошлади.
Ҳарбий хизматчилар, уларнинг фарзандлари ва туман ёшлари учун хизмат кўрсатишга мўлжалланган спорт зал барча замон талабларига жавоб берадиган шароитга эга. Ўнлаб турдаги тренажёрларда ҳарбий хизматчилар ўз жисмоний имкониятларини оширишлари мумкин. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам қисм ҳудудидан чиқмаган ҳолда спортнинг деярли барча тури билан шуғулланиш имкони мавжуд. Бундан ташқари ҳарбий спортчилар ва туманнинг спорт усталари бошчилигида ёшлар учун бокс, дзюдо, кураш, енгил атлетика каби спорт тўгараклари фаолият бошлади.
Пачкамар қўрғонида яшовчи ёшлар учун ҳам спорт зал очилиши қувончли воқеа бўлди. Спортсевар ёшларнинг машғулотларга қатнашишлари учун ҳарбий қисм ҳудудига кириб-чиқиш тартиби ишлаб чиқиладиган бўлди. Келажакда ушбу маскандан юрт байроғини янада баланд кўтарувчи олимпиада чемпионлари чиқса ажаб эмас.
Манба: Mudofaa.uz
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT