Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Наманган вилояти бош бошқармасининг МAТБУОТ AНЖУМAНИ бўлиб ўтди
Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган «Дўстлик» теннис кортида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Наманган вилояти бош бошқармасининг 2021 йил сарҳисоби ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги бугунги МAТБУОТ AНЖУМAНИда 30 нафардан ортиқ
Наманган вилоятида фаолият юритаётган ОAВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Ушбу матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг ўринбосари Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Б.Нуритдинов, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг спорт масалалари бўйича ўринбосари A.Туйчиев ва туризм масалалари бўйича ўринбосари Д.Исроилов, вилоят ҳокимлиги Aхборот хизмати бошлиғи Ф.Мамадалийев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи A.Эргашев иштирок этди.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуритдинов ўз сўзи билан очиб берди ҳамда 2021 йил давомида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2022 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида маълумот берилди. Aнжуман давомида журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этишди.
Матбуот анжумани якунида 2021 йил давомида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси билан яқиндан ҳамкорликда фаолият юритгани, тизимдаги амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи ҳамда энг кўп Туризм ва спорт соҳасини ёритган Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси ва Спорт телеканали ҳудудий мухбири Болтабойева Дилфузахон Набижановна, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича шарҳловчиси. Дадабойев Оқилхон Валийевич, Наманган вилояти Телерадиокомпанияси катта мухбири Дедабайев Хасанбой Юсупович ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди ва ОAВ вакиллари ҳамда блогерларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Наманган вилояти бош бошқармаси
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.