Ватан ҳимояси – муқаддас бурч
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Наманган шаҳридаги 7254 Харбий қисмда “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда мустақиллик йилларида Қуролли Кучларимиз салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш ва ислоҳ қилиш йўлида амалга оширилган барча саъй-ҳаракатлар мустақиллигимизни асраб-авайлаш, сарҳадларимиз дахлсизлиги, осмонимиз мусаффолиги ҳамда эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир сўнггида Она Ватан олдидаги муқаддас бурчини бажараётган бир гурух Ватан ҳимоячиларига депутатларнинг байрам совғалари топширилди.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки