Диққат: Эртадан «NURAFSHON TV» ўз дастурларини бошлайди
Президентимизнинг 2021 йил 18 ноябрдаги «Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросига мувофиқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – «Nurafshon TV» ўз фаолиятини бошлайди.
Унда ҳудуднинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида туркум телелавҳалар берилади.
Шунингдек, ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъати, адабиёти ва урф-одатлари, бой табиати, сўлим гўшалари ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи, уларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланади.
Шу билан бирга, давлат ва нодавлат телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйилади.
Телеканал расман 17 январь куни 9.00 дан ўз дастурларини бошлади. Эфир сеткаси туну кун, 24 соат учун узлуксиз тарзда тузилган.
Демак, «ойнаи жаҳон»ингизнинг қидирув созламаларини «Nurafshon TV» га тўғрилашни унутманг.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари