Газетадаги хато учун икки бор сургун қилинган мусаҳҳиҳ
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг шогирди, маърифатпарвар, зиёли, адиб Ҳожи Муин Шукрулло ўғли ҳақида эшитганмисиз?
Ҳожи Муин ўз даврининг таниқли жадид маърифатпарварлари каби “Самарқанд”, “Ҳуррият”, “Зарафшон” газеталарида ва “Ойна” журналида фаолият юритган.
У “Овози тожик” газетасида мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаб юрган кезлари бир воқеа юз беради-ю, ҳаёти ағдар-тўнтар бўлиб кетади.
Воқеа қуйидагича бўлиб ўтади: “Овози тожик” газетасининг 1929 йил 24 апрель сонида 1 май байрамолди чақириқларини русчадан тожикчага ўгириб бераётганида “долой социал-империалистов, да здравствует коммунистический интернационал!” матни таржимасида “да здравствует (зинда бод)” эътиборсизлик туфайли тушиб қолади ва “нест бод коммунисти байналмилал!” (“йўқолсин коммунистик интернационал”) бўлиб чиқиб кетади.
Бу воқеага шўро ҳукумати томонидан сиёсий тус берилиши натижасида Ҳожи Муин Сибирга сургун қилинади.
Сургундан қайтгач, адиб яна газетада фаолият юритади. 1937 йилда эса отишга ҳукм қилинган халқ душмани “Муралов” фамилияси шу йилларнинг довруқли давлат арбоби “Молотов” билан алмашиб кетади.
Ҳожи Муинга бу ишни атай қилган, деган айб қўйилади. Шўро ҳукумати сиёсатига қарши тарғиботчи деб ҳисобланиб, 10 йилга сургунга ҳукм қилинади.
Орадан беш йил ўтиб, Ҳожи Муин Перм областининг Соликамск шаҳрида вафот этади.
(ЎзАдан олинди.)
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари