Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Истиқлол байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди.
Жумладан, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан фахрийлар О.Раҳмонов, Ш.Жўраев ва Ш.Абдуллаев хонадонларига борилди.
Ўзаро мулоқотларда уларнинг фидокорона хизматлари ва юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссалари эътироф этилди.
Фахрийлар билан учрашув давомида уларнинг ҳозирги ҳаёти, саломатлиги ва эҳтиёжлари тўғрисида сўз борди.
Истиқлолимизнинг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир фахрийларга бўлган ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН