Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
Суд қарорини ижро этиш доирасида, Чуст туманининг Оғасарой маҳалласи,Олчазор кўчаси келин бўлиб тушган уйга киритиш юзасидан мажбурий ижро ҳаракати амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, оилавий низо юзасидан судга даъвогар С.Ў 2 нафар фарзанди билан ўзи келин бўлиб тушган хонадонга киритиш бўйича мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди томонидан даъво қаноатлантирилиб, қарор чиқарилган.
Суд ҳужжати асосида Бюронинг Чуст туман бўлими ва тегишли ташкилотлар ходимлари иштирокида, белгиланган ҳуқуқий тартиб асосида келин ушбу хонадонга мажбурий равишда киритилди.
Жараён қонун доирасида, тинчлик ва тартиб сақланган ҳолда амалга оширилган.
Томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш суд тартибида кўриб чиқилган.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки