Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан

А Х Б О Р О Т
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонуний манфаатларини кафолатлашга, халқимизнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган бўлиб, Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Наманган вилоят маъмурий судлари томонидан 2025 йил биринчи ярмида
жами 560 та (2024 йил 446 та 114 тага ёки 25,5 фоизга кўпайган) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланган.
Ушбу ишларнинг
231 таси (2024 йил 183 та) ёки ишларнинг 41,2 фоизи бўйича судга мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд томонидан тикланиши таъминланган.
246 та (2024 йил 181 та) ёки ишларнинг 43,9 фоизи бўйича келтирилган талаблар асоссизлиги сабабли шикоят ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган,
64 таси (2024 йил 58 та) ёки 11,1 фоизи бўйича ариза маъмурий судловга тааллуқли бўлмаганлиги ва аризачи талабидан воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган,
19 та (2024 йил 24 та) иш ёки ишларнинг 3,4 фоизи бўйича ариза кўрмасдан қолдирилган.
Кўриб тамомланган оммавий низолар маъмурий органлар кесимида қуйидагича:
1) Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 92та (2024 йил 1-ярмида 97 та) оммавий низолар кўрилган (5 тага ёки 5,1 фоизга камайган).
Пенсия жамғармасининг қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган ишларнинг 84 таси (2024 йил 1-ярмида 84 та) ёки 91,3 фоизи қаноатлантирилган,
6 таси (2024 йил 1-ярмида 6 та) ёки 6,5фоизи рад этилган,
2 таси (2024 йил 1-ярмида 6 та) ёки 2,1фоизи иш юритишдан тугатилган.
Мазкур тоифадаги ишлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Поп тумани бўлимига нисбатан 1 тага (2025 йил
1-ярмида 9 та, 2024 йил 1-ярмида 8 та), Косонсой тумани бўлимига нисбатан 9 тага (2025 йил 1-ярмида 9 та, 2024 йил
1-ярмида мавжуд бўлмаган), Янгиқўрғон тумани бўлимига нисбатан 6 тага (2025 йил 1-ярмида 6 та, 2024 йил 1-ярмида мавжуд бўлмаган) кўпайган.
Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан қонун талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 78 та (2024 йил
1-ярмида 54 та) хусусий ажрим чиқарилган.
2) Давлат ижрочисининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, мажбурий ижро бюроси мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ билан боғлиқ кўрилган жами 80 та (2024 йил 1-ярмида 58 та) ишлар кўрилган. (22 тага ёки 37,9 фоизга кўпайган).
Мазкур ишларнинг
6 таси (2024 йил 1-ярмида 1 та) ёки 7,5фоизи қаноатлантирилган,
46 таси (2024 йил 1-ярмида 44 та) ёки 57,5 фоизи рад этилган,
22 таси (2024 йил 1-ярмида 4 та) ёки 27,5фоизи иш юритишдан тугатилган,
6 таси (2024 йил 1-ярмида 9 та) ёки ишларнинг 7,8 фоизи кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур тоифадаги ишлар мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасиганисбатан 2 тага (2025 йил 1-ярмида 28 та, 2024 йил 1-ярмида 26 та), Янги Наманган тумани бўлимига нисбатан 10 тага (2025 йил 1-ярмида 12 та, 2024 йил 1-ярмида 2 та), Норин тумани бўлимига нисбатан
6 тага (2025 йил 1-ярмида 7 та, 2024 йил 1-ярмида 1 та) кўпайган.
Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан қонун талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 4 та (2024 йил 1-ярмида 1 та) хусусий ажрим чиқарилган.
3) Давлат солиқ органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 59 та (2024 йил 1-ярмида 43 та) иш кўрилган бўлиб, 16 тага ёки 27,1 фоизга кўпайган.
Мазкур ишларнинг 19 таси (2024 йил 1-ярмида 22 та) ёки 32,2 фоизи қаноатлантирилган,
21 таси (2024 йил 1-ярмида 13 та) ёки 35,5 фоизи рад этилган,
17 таси (2024 йил 1-ярмида 7 та) ёки 28,8фоизи иш юритишдан тугатилган,
2 таси (2024 йил 1-ярмида 1 та) ёки ишларнинг 3,3 фоизи кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур тоифадаги ишлар Наманган вилоят солиқ бошқармасига нисбатан 12тага (2025 йил 1-ярмида 44 та, 2024 йил 1-ярмида 32 та), Наманган шаҳар солиқ инспекцияга нисбатан 2 тага (2025 йил 1-ярмида 8 та, 2024 йил 1-ярмида 6 та)кўпайган.
Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан қонун талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 3 та (2024 йил 1-ярмида 1 та) хусусий ажрим чиқарилган.
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатасининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) юзасидан низолашиш билан боғлиқ кўрилган ишлар сони 2024 йил 1-ярми давомида
71 тани ташкил этган бўлса, жорий йил давомида 94 тани ташкил этиб, ушбу тоифадаги ишлар сони ўтган йилга нисбатан 23 тага ёки 32,3 фоизга кўпайган.
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатасининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) юзасидан низолашиш билан боғлиқ кўрилган 94 та (2024 йил 1-ярмида 71 та) ишнинг 36 таси (2024 йил 1-ярмида 10 та) ёки ишларнинг 38,2 фоизи бўйича судга мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд томонидан тикланиши таъминланган,
45 та иш (2024 йил 1-ярмида 38 та) ёки ишларнинг
47,8 фоизи бўйича келтирилган талаблар асоссизлиги сабабли шикоят ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган,
5 таси (2024 йил 1-ярмида 6 та) ёки 5,3фоизи кўрмасдан қолдирилган,
8 таси (2024 йил 1-ярмида 17 та) ёки 8,9фоизи иш юритишдан тугатилган.
Мазкур тоифадаги ишлар Наманган вилоят бошқармасига нисбатан 62 тага(2025 йил 1-ярмида
87 та, 2024 йил 1-ярмида 25 та) кўпайган.
Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан қонун талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 17 та (2024 йил
1-ярмида 7 та) хусусий ажрим чиқарилган.
4) маҳаллий ҳокимликларнингқарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 180 та (2024 йил 1-ярмида 124 та, 56 тага ёки 31,1 фоизга кўпайган) оммавий низолар кўрилган.
Шундан
72 та (2024 йил 1-ярмида 43 та) ёки 40,0фоизи иш қаноатлантирилган,
86 таси (2024 йил 1-ярмида 60 та) ёки 47,7 фоизи рад қилинган,
10 таси (2024 йил 1-ярмида 17 та) ёки 5,5фоизи иш юритишдан тугатилиб,
6 таси (2024 йил 1-ярмида 4 та) ёки 3,3фоизи кўрмасдан қолдирилган.
Шундан,
маҳаллий ҳокимликларнинг ер биланбоғлиқ қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 31 та(2024 йил 1-ярмида 53 та) ишнинг 4 таси(2024 йил 1-ярмида 19 та) ёки 12,9 фоизиқаноатлантирилган,
24 таси (2024 йил 1-ярмида 24 та) ёки 77,4 фоизи рад қилинган,
3 таси (2024 йил 1-ярмида 9 та) ёки 9,6фоизи иш юритишдан тугатилган.
Маҳаллий ҳокимликларнингқарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ тоифадаги ишлар Чуст туман ҳокимлигига нисбатан 39 тага (2025 йил 1-ярмида 49 та, 2024 йил 1-ярмида 10 та), Наманган шаҳар ҳокимлигига нисбатан 17 тага (2025 йил 1-ярмида 33 та, 2024 йил 1-ярмида 16 та), Чортоқ туман ҳокимлигига нисбатан 8 тага (2025 йил 1-ярмида 16 та, 2024 йил 1-ярмида 8 та) кўпайган.
Маҳаллий ҳокимликларнинг ер биланбоғлиқ қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ тоифадаги ишлар Наманган шаҳрида 4 тага (2025 йил 1-ярмида 7 та, 2024 йил 1-ярмида 3 та)кўпайган.
Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан қонун талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 71 та (2024 йил
1-ярмида 41 та) хусусий ажрим чиқарилган.
КЎРИЛГАН МАТЕРИАЛЛАР:
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан 2025 йил 1-ярмида жами 30 та (2024 йил 1-ярмида 29та) материал кўриб тамомланган.
Ушбу материалларнинг 3 таси (2024 йил 1-ярмида 5 та) қаноатлантирилган бўлса, 27таси (2024 йил 1-ярмида 24 та) рад этилган.
ХУСУСИЙ АЖРИМЛАР:
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан ишларни кўриш чоғида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан жами 174 та (2024 йил 127 та) хусусий ажрим чиқарилган.
САЙЁР СУД МАЖЛИСЛАРИ:
2025 йил биринчи ярмида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 560 та ишнинг 171 таси ёки 30,5 фоизи (2024йил 135 та ёки 30,3 фоиз) сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ:
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йил биринчи ярмида жами 730 та (2024 йилда 675 та, 55 тага ёки 8,1 фоиз кўпайган) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
Хусусан, оммавий ахборот воситаларида 403 (2024 йилда 362та) маротаба ҳуқуқий тарғибот шлари амалга оширилган бўлиб, шундан телевидениеда 33 та, радиода 103 та, газета ва журналларда 87 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 180 тани ташкил этган.
Озғаки тарғиботлар сони 327 та (2024йилда 314 та)ни ташкил қилган.
МУРОЖААТЛАР
Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда фуқаролар судларга ишониб, судни фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қиладиган орган сифатида шаклланаётганлигини тушунган ҳолда мурожаат қилишмоқда.
2025 йил 1 ярмида жами 247 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2024 йилнинг шу даврида 296 та мурожаат келиб тушган, таққослаганда 49 тага (16,5 %га) камайган.
Ушбу мурожаатларнинг 164 таси ёки 66,4 фоизи (146 таси, 49,3 %) Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали, 83 таси ёки 33,6 фоизи (150 таси, 50,7 %) бевосита суд девонхонаси орқали келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 245 таси бўйича мурожаатчиларга тушунтириш берилган бўлса, 2 та ҳолатда мурожаат қаноатлантирилган.
Суд раислари ва судьялари томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабуллардажами 54 та (77 та) мурожаатлар ўрганилган. Ушбу мурожаатларнинг 42 тасида суд ҳужжатидан норози бўлинган бўлса, қолган 12 та мурожаат бошқа масалалар юзасидан бўлган.
Судга келиб тушган барча мурожаатларга қонунда белгиланган муддатларда жавоб хатлари тайёрланиб, суд раиси имзоси билан мурожаат муаллифларига юборилган.
Хулоса қилиб айтганда, ҳаётнинг барча жабҳасида бўлганидек, суд-ҳуқуқ тизимида ҳам улкан ишлар амалга оширилди ва бундай кенг кўлмасли тадбирлар бундан кейин ҳам изил равишда давом эттирилади.
Зеро, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам ҳимояда бўлган, унинг қонуний манфаатлари ва қонун устуворлиги сўзсиз таъминланган давлат жадал тараққий этади, шу билан бирга жаҳон ҳамжамияти олдидаги ўрни ва нуфузи баланд бўлади.
Президентимиз, халқимиз ишончини оқлаш ва адолатни қарор топтириш, мамлакатимизда қонун устуворлигини, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш бизнинг энг олий мақсадимиздир.
Наманган вилоят маъмурий
судининг судьяси Д.Мадаминов
Наманган вилоят маъмурий
судининг судьяси Ш.Ахмеджанова