Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
#Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги мунтазам иштироки, ҳамда талабалар хавфсизлигини таъминлаш йўлида энг фаол жамоатчилик ҳаракатларидан ҳисобланган “Қалқон” гуруҳларининг ташкилотчиси ва раҳбари Анвармирзо Муродиллаевич Қудратовнинг фидокорона меҳнати, шу билан бирга самарали фаолияти муносиб баҳоланиб, “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
“Статистик маълумотларга кўра, Қалқон жамоатчилик гуруҳлари ўзини ўзи назорат қилувчи, Ўрта Осиёда ягона платформа ҳисобланади. Улар талаба ва педагог йигит-қизлар, ҳамда нафақага вақтли чиққан, олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳарбийлардан ташкил топган кўнгиллилардан иборат тизимли ҳаракатдир.”
“Қалқон” жамоатчилик гуруҳларининг фаол аъзоларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ, бир қатор имтиёзлар белгиланган. “Қалқон” гуруҳларининг тобора кенгайиб бораётган сафи ҳозирда беш мингдан ортиқ қамровга эга.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари