СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 21 август кунги ПФ – 140 сонли фармони судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилашборасидаги кенг қамровли чора-тадбирларни кўзда тутади.
“Рақамли Ўзбекистон –2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш билан ҳамоҳанг фармонда, аввало, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган.
Шунга мувофиқ суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд”концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб борган ҳолда суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш мақсад қилинган.
Бир сўз билан айтганда шиддаткор давр ҳамда тараққиёт асрига ҳамоҳанг тизимга “Рақамли суд”концепциясини жадал татбиқ этиш орқали замонавий шарт-шароитлар, қулайлик ва имкониятлар кўлами ортади.
Одилжон ТУРДИЕВ,
Наманган вилояти Маъмурий судининг судьяси
Шерзодбек КАРИМОВ,
Наманган вилояти Маъмурий суди
судья катта ёрдамчиси
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади