“Ўзбекистон – 2030”

БИЛИМ, ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ ВА МАЛАКА ИСТИҚБОЛ АСОСИ
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар тобора жадаллик ва кенг қамров касб этмоқда. Бунинг замирида одил судловга эришиш мужассам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2025 йил 21 август,ПФ-141-сон) фармонининг қабул қилиниши ҳам шундан далолат.
Фармон ўз-ўзидан суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали профессионал судьялар корпусини шакллантиришга қаратилган бўлиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросибилан боғлиқ чора-тадбирларни қамраб олган.
Фармонда суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судья ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш, таълим олувчиларда судьялик касбий маданиятини шакллантиришга қаратилган дастурларни жорий этиш, бўлажак судяларда мустақил, холис, беғараз, фақат қонунга таянган ҳолда ва адолат билан иш юритишнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш услубларини таълим жараёнига татбиқ этиш каби кенг қамровли мақсадлар кўзда тутилган.
Мухтасар айтганда суд тизимида адолат, одиллик ва халқ ишончига сазоворлик юқори малакали кадрларга, уларнинг интеллектуал слоҳиятига боғлиқ. Шундай экан, мазкур фармон тизим фаолиятида истиқболли одимларга асос бўлади.
Баҳодир МАМАДАЛИЕВ
Наманган туманлараро Маъмурий суди
девонхона мудири
Бобуржон ҲУСАНБОЕВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди судья ёрдамчиси