Наманган шаҳри марказий кўчаларидан бирида юрганимизда эътиборимизни суратдаги реклама баннери ўзига тортди.
Мазкур баннерда Наманган вилояти Давлатобод тумани, Ислом Каримов кўчасида ҳали қурилиши якунига етказилмаган, 18 гектар ҳудуддаги ғарб анъаналарини ўзида мужассам этувчи “Namangan square” мажмуаси ҳақида гап кетади.
Рекламада “Ҳозир ҳарид қилинг, 2021 йилда кўчиб киринг” сўзлари ишлатилган. Маълумот учун, бугун — 2022 йил январь ойининг 18-куни.
Юқорида келтирилган “Namangan square” нинг жаҳон стандартларига тенглаша оладиган, ҳайратомуз кўриниши эса, ҳанузгача уникал турар жой мажмуа рекламаси учун ишланган видео роликдан ҳаётга кўчганича йўқ.
Ҳолбуки, “MJ Developers” компанияси ўз мижозларига ортда қолган 2021 йилда янги уйларга кўчиб ўтиш ваъдасини берган.
Ажабо, қолган ишга қор ёғдимикан?!.