@Jurnalist24uz каналида жойлаштирилган Наманган вилояти Чуст туманидаги 31-сонли мактаб тўғрисидаги танқидий мақолага МУНОСАБАТ
Чуст туман халқ таълими бўлимига қарашли Дамобод МФЙ да жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби 1991-йилда 420 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, охирги марта 1998-йилда мукаммал таъмирланган.
Мактабнинг умумий ер майдони 12381,41 кв.м, бино-иншоотлар қурилиш ости майдони 2571,86 кв.м, фойдали майдони эса 4313,30 кв.м ни ташкил этади. Мактабда 2 қаватли ўқув биноси, спорт зал, кўмирхона, сув ҳовузи, қозонхона, ҳожатхона ва қоровулхона бинолари мавжуд.
Ҳақиқатда ушбу мактабнинг кутиш залининг (фойе) том қисмидан сув кетиш ҳолати аниқланган. Ушбу кутиш зали ва спорт залининг том қисмига рубероид қопламаси ўрнатилган. Ушбу қоплама маънан эскирган ва чириган. Томда йиғилган сув чугун труба орқали чиқиб кетади. Ушбу чугун трубалар кутиш залининг ички қисмидан, полидан ва спорт залнинг пол қисмидан ўтган. Ушбу трубалар хам эскирган ва янгилаш зарур.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, нуқсон далолатномаси тузилди, лойиҳалаш ишлари бошланди. Таъмирлаш учун керакли маблағлар 2022-йил 1-чорак харажатлар сметасига киритилди.
Юқоридагиларга кўра январ ойининг якунига қадар ушбу таъмирлаш ишлари якунига етказишни билдириб ўтамиз.
Чуст туман халқ таълими бўлими
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT