Тома-тома кўл бўлмасин


Юқоридаги суратларда Наманган вилояти Наманган шаҳри, Aлишер Навоий кўчасида жойлашган Сардоба ва Исфархон савдо мажмуалари олдидаги ҳамда Н.Намангоний кўчаси ҳудудидаги Намангоний мақбараси атрофидаги ҳунук ҳолатлар акс этган.
Коронавируснинг янгидан-янги турлари аниқланаётган бир пайтда бу каби жойлар вирус ўчоғига айланмайди деб ким кафолат бера олади. Кузатувларимизга қараганда, йўл ёқасидаги чиқинди уюмлари савдо мажмуаларидаги тадбиркорлар ҳамда яқин атрофдаги ташкилот ходимлари томонидан ташланаётган ахлатлар сабаб ортмоқда.
Мутасадди ташкилотлар вазият сабабчиси сифатида фуқароларни кўрсатишлари табиий, албатта! Ўз навбатида улар ҳақ. Aммо, сўз бораётган жойларга махсус чиқинди идишлари қўйилса, чиқиндилар кўздан нари бўлибгина қолмай, маиший чиқиндилардан шаклланадиган баъзи бир юқумли касалликларнинг ҳам олди олинар эди, назаримизда.
Мутасаддиларга инсон назари тушганда кўнгилни ҳира қилувчи ҳолатларни тез фурсатда олдини олишни тавсия этиб қоламиз. Зеро, тома-тома кўл бўлмасин!
Ким билади шаҳар бўйлаб бизнинг объективимиз тушмаган яна қанча юқоридаги каби ҳолатлар мавжуд. Буни эса, вақт кўрсатади…
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари