Туризм ва спорт соҳасида ҳамкорлик
Бугун Наманган вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан «IMG» туристик компанияси директори Kарлос Перез ҳамда Ўзбекистон Футбол Aссоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Aссоциацияси вице-президенти Одил Aҳмедов, Наманган вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Aнваржон Туйчиев, Наманган футбол академияси директори Гани Исмаиловлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида, «IMG» туристик компаниясининг туризм ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, ёш футболчиларни хорижий футбол клубларида фаолият юритиши тўғрисида музокаралар олиб борилди.
Бундан ташқари, Kарлос Перез Италиянинг «AS Roma» футбол клубининг Наманган футбол академияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Наманган вилояти бош бошқармаси
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT