Popular Posts

Рақобат қўмитаси “Centrum Air” авиакомпаниясида рейс кечикишлари юзасидан ўрганишларни бошлади

Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Centrum Air” авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент йўналишидаги C6302 рейси 3 соатдан ортиқ вақтга кечиккани ва бу ҳолат йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани» юзасидан хабарлар тарқалди.

Рақобат қўмитаси томонидан мазкур ҳолат, жумладан, рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот ва тегишли хизматлар кўрсатилгани, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланганлиги бўйича тушган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижаларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қўмита томонидан ўз ваколатлари доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланилади.

Фуқаролар авиаташув хизматларидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига етарли даражада риоя этилмаслик ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг 1159 ягона ишонч рақамига мурожаат қолдиришлари мумкинлигини маълум қиламиз.

✈️ Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан, қўшимча маълумот тақдим этилади.