Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шельдяев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Учрашувда Наманган вилояти ва Бошқирдистон Республикаси ўртасида иқтисодий-ижтимоий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Наманган вилоятининг бугунги иқтисодий салоҳияти, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг жаҳонда тутган ўрни борасида маълумотлар берилди.
Вазир Александр Николаевич Наманганнинг иқтисодий салоҳиятини, амалга оширилаётган ишлар кўлами ва сифатини юқори баҳолади ҳамда тадбиркорлик ривожланиб бораётган Наманган вилояти билан амалий ҳамкорлик қилиш учун барча асослар етарли эканини таъкидлади.
Май ойида бўлиб ўтадиган 61-Халқаро гуллар фестивали, икки томон ишбилармонлари форуми ва тадбиркорларнинг B2B форматидаги учрашувлари, сентябрь ойида Уфада бўлиб ўтадиган асаларичилик фестивали каби ўзаро муштарак тадбирлар албатта янги иш ўринлари яратиш, натижада эса халқларимиз фаровонлигига хизмат қилиши муқаррар.
Энг қувонарли томони, тез орада Уфа ҳамда Наманган ўртасида мунтазам авиақатновлар амалга оширила бошлайди. Бу ҳам икки ҳудудлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Дўстона руҳда кечган учрашув якунида томонлар ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, илм-фан ва спорт соҳаларидаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни тараққий топдиришга келишиб олишди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки