Тайинлов
Халилов Жавлонбек Абдуғаффарович «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятига бош директор лавозимига тайинланди.
Наманган шаҳар «Марказ» электр таъминоти корхонаси рахбари лавозимида ишлаб келган Жавлонбек Халилов «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг бош директори лавозимига тайинланди.
Халилов Жавлонбек Абдуғаффарович 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Ўзбек-Қирғиз университети, 2018 йилда Наманган муҳандислик технология институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Ж.Халилов “Наманган электр тармоқлари” корхонаси, Энергия назорати ва тижорат бўлими текширувчиси, «Наманган шаҳар электр таъминоти корхонаси» электромонтёри, ҳисобчиси, ЭХМ оператори, етакчи муҳандиси, Катта хисобчи, Электр энергияси сотиш бўлими бошлиғи-бошлиқ ўринбосари, «Наманган ҲЭТК” АЖнинг Молия иқтисод бўлими иқтисодчи, Электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш хизмати бошлиқ ўринбосари, «Наманган туман электр таъминоти корхонаси» электр энергиясини тақсимоти ва истеъмолини назорат қилиш мухандиси, «Наманган ҳудудий электр тармоқлар корхонаси” АЖ электр энергиясини сотиш хизмати муҳандиси, «Наманган туман электр таъминоти корхонаси» бош муҳандиси, рахбари, Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти корхонаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT