Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тақдимоти
Тошкентда Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа машҳур архитектор, Притцкер мукофотининг (архитектура соҳасида ҳар йиллик мукофот, Нобель мукофотининг аналоги) лауреати Тадао Андо иштирокида ишлаб чиқилди. Бош лойиҳачи Германиянинг Atelier Brückner GmbH меъморчилик бюроси.
Эслатиб ўтамиз: бошланғич режада Санъат музейининг янги биносини ҳозиргисининг ёнида, Якуб Колас бюсти ўрнатилган хиёбонда жойлаштириш кўзда тутилган эди. Лекин, ҳукумат қарорига мувофиқ, бино Абулқосим мадрасаси, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ва Алишер Навоий ҳайкаллари оралиғида қурилади. Аввал бу ерда Наврўз ва Мустақиллик байрамларига бағишланган тантаналар ўтказилган.
Музейнинг дизайн-концепцияси ўз ичига катта экспозицион бўшлиқ, музей сақлаш хоналари, кутубхона, лекторий, боғ, кафе ва томдаги пешайвонни олади. Маданият маскани музей бўшлиғи фаолиятидаги энг янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилмоқда. Қурилиш якуни 2023 йилга мўлжалланган.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари