«Sevimli” телеканалидаги “Сабрия” жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди — АОКА бунга муносабат билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Sevimli” телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлаётгани юзасидан расмий баёнот билдирди.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан текширув ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертиза тайинланган.
Шунингдек, расмий баёнотда экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Кузатувчиларимизда “қайси сериал?” деган савол туғилиши табиий. Агентлик ходимларидан аниқлаштиришимизча, гап “Сабрия” телесериали ҳақида кетмоқда.
Манба: ЎзА
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки