Таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йил 19 январда Самарқандда туғилган.
Беҳбудий дастлаб янги мактаблар учун дарсликлар тузган. «Рисолаи асбоби савод», «Рисолаи жуғрофияи умроний», «Мунтаҳаби жуғрофияи умумий», «Китобат ул-атфол», «Амалиёти ислом», «Тарихи ислом» каби китоблар чоп эттирган.
1911 йилда «Падаркуш» драмасини ёзган. «Самарқанд» (ҳозирги «Зарафшон») газетасини, сўнгра «Ойна» журналини чиқарган.
1919 йил баҳорда Шаҳрисабзда Бухоро амирлиги одамлари томонидан қўлга олинади, Қаршида зиндонга ташланади ва қатл қилинади.
2020 йил Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудига 145 йил тўлди. Шу муносабат билан Тошкентдаги «Адиблар хиёбони»да буюк маърифатпарварнинг ҳайкали ўрнатилди, Самарқанд шаҳрида уй-музейи очилди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига кўра, Беҳбудий Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.