Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий-назорат жиҳатдан таъминлашни амалга оширувчи давлат органидир.
Президент Администарциясининг ижро этувчи аппарати таркибида 4 та лавозим мавжуд ва унда 4 киши фаолият юритади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари эса 10 та.
Қуйида 4 та лавозимдаги амалдорларнинг тўлиқ лавозим ва маълумотлари:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари – Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович;
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари — Магрупов Азиз Юлдашевич;
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Пайгамов Алишербек Азизович;
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби — Асадов Шерзод Икромович.
Президент администрацияси ҳузурида 3 та алоҳида ташкилот ҳам мавжуд.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази;
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси.
Администрациянинг асосий вазифалари:
🔺Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатлари, шу жумладан давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таминлаш бўйича ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашиш;
🔺мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳолати ва тенденцияларини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
🔺мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
🔺давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш, суверенитетни муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
🔺аҳоли билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқи рўёбга чиқарилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
🔺фуқаролик жамияти институтлари билан уларнинг демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
🔺кадрларга оид ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва давлат хизмати ишларининг давлат томонидан бошқарилишини таъминлаш;
🔺Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг ижросини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва кўмаклашиш;
🔺Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмалар, шунингдек, унинг ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашадиган маслаҳат ва кенгаш органлари фаолиятини ташкил этиш;
🔺Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлаш.
Манба: Rost 24