Наврўз маҳалласида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» истиқболли режалар
Давлатимиз раҳбари томонидан Маҳалла институтига қўйилаётган мақсадли вазифалар муносабати билан Давлатобод туманининг 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла оила ва хотин-қизлар ижтимоий маънавий масалалари бўйича раиси ўринбосари, профилактика инспекторининг 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинганлиги юзасидан МФЙни Кенгаши аъзолари олдида “2021 йил давомида амалга оширилган ишлари ва 2022 йилда амалга оширилувчи ишлар тўғрисида” ҳисобот йиғилиши туманнинг Наврўз маҳалласида ўтказилди.

Хисобот йиғилишида тўпланиб қолган халқ дардини ечими топиши юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг фаоллари олдига қўйилётган инсон қадрини улуғлашга қаратилган амалий ишлар юзасидан маҳалла Кенгашида келишилиб, маҳалладаги обрўли Нуронийларни, маҳаллада ишсиз ва боқимандалик кайфиятидаги аҳоли қатламига, ажрим ёқасидаги оилаларга бириктириш юзасидан ва жиноятчиликни камайтиришга қаратилган ишлар режаси қабул қилинди. Йиғилиш давомида маҳалла раиси ва раис ўринбосарининг ҳисоботи тингланиб 2021 йил фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Манба: Давлатобод туман ҳокимлиги
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Одил судлов фаолиятини рақамлаштиришдаги навбатдаги қадам
Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан
Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
“Рақамли суд” концепциясидаги навбатдаги қадам
Қонунчиликдаги янгилик