Аҳолимиз учун муносиб шарт-шароитлар яратиш доим эътиборимиз марказида бўлади
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков қурилиш, коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа масъул мутасаддилари иштирокида мухокама йиғилиши ўтказди.
Ичимлик суви таъминоти ҳамда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашда йўл қўйган сусткашлиги учун мутасаддилар қаттиқ танқид остига олинди.

- Ҳамма раҳбарлар ўз ишларига сидқидилдан ёндошиб ишлашлари учун Президентимиз томонларидан зарур асослар, молиявий манбалар яратиб берилган. Биронта раҳбарни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб этилмади. Одамлар дардига панжа орасидан қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Сўров қатъий бўлади!
Йиғилишда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларидан ташқари маҳаллий дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бу йил ичимлик суви ва электр тармоқлари тортиш, ички йўлларни шағаллаш ва асфальтлаш, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳалла марказларига бўлган эътибор кучайтирилади. Бундан ташқари, босқичма-босқич чегара ҳудудларига ҳам етиб борамиз ва муносиб шароитлар яратиш бўйича амалий ишларга киришилади.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари