Монополияга карши курашиш кумитаси раиси Наманганда: Тадбиркорларга мадад бўлиш орқали янги иш ўринлари яратиш – асосий вазифамиз!
Жорий йил 19 январ куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шохрух Шораҳметов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод тумани «Ижодкор» маҳалласида бўлди. Маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси иштирокида маҳаллада ишсизликни йўқ қилиш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш мақсадида амалга ошираётган ишлари билан танишилди.

Бугун эса Косонсой тумани «Навбаҳор» ва «Бешкетмон» маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари иштирокида маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этиш, ишсизликни камайтириш бўйича ўрганишлар олиб борилди. Шунингдек, туманда жойлашган «Косонсой Фарм» Эркин иқтисодий зонаси ва «Намуна» кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган қўмита раиси тадбиркорларнинг фаолияти мобайнида учраётган масалалар, уларнинг ечими бўйича мулоқот ўтказди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки