Бугун, 22 январь куни Республикамизда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
ТОШКEНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин), туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, шимолда ва чўл ҳудудларда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари