“Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” илмий-инновацион ишланмалар республика танлови эълон қилинади
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан талабалар (бакалавриат, магистратура), докторантлар ва ёш тадқиқотчиларни илм-фан соҳасидаги инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” илмий-инновацион ишланмалар Республика танлови эълон қилинади.
Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий-инновацион ишланмалар (қурилма, асбоб-ускуналар ва бошқалар) 2022 йилнинг 24 январь кунидан 1-март кунига қадар қабул қилинади:
– техника ва технология;
– ахборот технологиялари;
– тиббиёт;
– қишлоқ ва сув хўжалиги;
– архитектура ва қурилиш.
Танловга 40 ёшгача бўлган тадқиқотчилар иштирок этишлари мумкин.
Танловга тақдим етилаётган ишланмаларга қуйидаги талаблар қўйилади:
– илмий янгилиги (қиёсий таҳлил);
– ишланманинг долзарблиги ва қўлланиш соҳаси;
– техник иқтисодий тавсифи;
– ишланмага оид илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);
– ишланманинг намуна нусхаси ёки инновацион қурилма чизмалари тақдим этилади.
Илмий-инновацион ишланмалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармасига (nauka@edu.uz электрон манзили, телеграм: 97-746-37-21) тақдим этилади.
Танлов ғолиблари:
1-ўрин учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм;
2-ўрин учун 20 000 000 (йигирма миллион) сўм;
3-ўрин учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланади.
Тақдим этилган ҳужжатлар (ишланмалар) етакчи олимлардан иборат экспертлар гуруҳи томонидан март-апрель ойлари мобайнида кўриб чиқилади ва танлов ғолиблари жорий йилнинг май ойида эълон қилинади.
Манба: Edu.uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари