Тараққиёт стратегияси – халқимизнинг фаоллиги ва ислохотларга ишончини янада оширмоқда
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Амир Темур, Чинор, Шарқ тонги ва Чорсу маҳаллаларида кекса-нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар вакиллари ва хоким ёрдамчилари иштирокида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойихаси бўйича учрашувлар ўтказилди.
Мазкур дастурий хужжатда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.
Жорий йилги “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш борасида кенг кўламли ислохотлар амалга оширилиши борасида батафсил сўз юритилди.
Аҳоли вакиллари томонидан маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида билдириган 10 дан ортиқ масалалар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди идораларга депутатлик сўрови киритилиб ижроси назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда Тараққиёт стратегияси – халқимизнинг фаоллиги ва ислохотларга ишончини янада оширмоқда.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки