Пастдарғом туманида электр тармоғига ноқонуний уланган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.Q.” фермер хўжалиги раиси О.Б. туман электр тармоқлари корхонаси билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан қуввати 18 кВт бўлган сув насосини хўжалик ер майдонини суғориш учун ўрнаттириб, электр ҳисоблагичсиз тармоққа уланиб фойдаланганлиги натижасида, ҳудудий ЭТК манфаатларига 212,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Манба: Прокуротура департаменти
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки