ХТБдан «ёғли» ваколат олиб қўйилди
Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши лозим. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзида 527 та мактабни қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бу маблағ янада кўпайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
«Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактаблар ҳам ўқувчилар, ҳам педагоглар учун қулай ва мослашувчан бўлиши керак. Янги қурилаётган мактабларда қуёш панели ва иссиқ сув коллектори, албатта, бўлиши шарт.
Бу ишлар билан энди жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланади”, дейди Президент.
Қайд этилишича, бугундан эътиборан Халқ таълими вазирлигининг қурилишга буюртмачи бўлиш ваколати тугатилади.
Йиғилишда мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда янги талаблардан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” лойиҳаларини тақдимот қилиш топширилди.
«Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади», дейди давлат раҳбари.
Манба: Qalampir.uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари