Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Бугун мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кучли шамол ва қорли бўронлар кузатилиб, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлди.
Об-ҳаво ноқулайликларига қарамай, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхоналари ишчи-ходимлари юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун барча кучларни сафарбар қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқдалар. Хусусан, айни пайтда “Хоразм ҲЕТК” АЖ томонидан авария натижасида узилишлар бўлган ҳудудларда электр таъминотини тиклаш ишлари амалга ошириш ишларига 68 та тезкор бригада жалб қилинган.
Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларга электр таъминоти етказиб берилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки