Мутолаа вақти: Ҳалима Худойбердиева – «Шунчаки»
Мен шунчаки ўйлагим келмас,
Хаёл — шароб мисол қилсин сархуш, маст.
Мен шунчаки куйлагим келмас,
Овоз пардаларим чидаб берса бас.
Қўлингга тушаркан жажжи чақалоқ,
Шунчаки севмоқда қандай лаззат бор.
Керак чинқиртириб ўпиб, тишламоқ,
Биз ҳам гўдакликда топганмиз озор.
Шунчаки севилмоқ — бахти қоралик,
Тўла толе учун бу кемтик, бу кам.
Менинг қалбим шундай севгига молик,
Бир чарсиллаб ёнай, сўнгра сўнсам ҳам.
Оҳангга шунчаки солмасдан қулоқ,
Таржима қилиб ёз сим садоларин.
Ахир булоқмасмиш тоғдаги булоқ,
Кўз ёшларимиш у ишқ гадоларин.
Шунчаки кулмоқ ҳам истеҳзодек гап,
Бирдан қаҳ-қаҳ урай, чўчиб кетсинлар.
Бошларига осмон тушгандай қулаб,
Ғафлат бандалари ёқа тутсинлар.
Шунчаки йиғлаш ҳам ярашмас бизга,
Уни эплар фақат юраги тошлар.
Шундай йиғлай, ҳожат қолмасдан сўзга,
Қурғоқ кўзлардан ҳам қуйилсин ёшлар.
Шунчаки ёзмоқ-чи, кўнгил тўлмайди,
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим.
Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди,
Шунчаки ёзмоқ, бу — шоирга ўлим.
1971 йил 20 октябрь
Ҳалима Худойбердиева
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.