1
1
Шиддаткор давр одимлари, беқиёс янгиланишлар ва изчил ислоҳотларнинг мантиқий ва узвий давоми сифатида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиб бериш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш каби кенг қамровли мақсадларни кўзда тутган.
Стратегияда:
* барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
* аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
* аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
* халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
* мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.
Мазкур мақсадлар рўёбини кўзлаб, стратегияда бешта муҳим, устувор йўналишлар белгиланган.
Булар:
Бекзод ЭРГАШЕВ,
Наманган вилояти Маъмурий суди
бош мутахассиси
Шаҳбоз ИСМОИЛОВ,
Наманган вилояти Маъмурий суди
судья катта ёрдамчиси