“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
Рақобат қўмитасига 2025 -2026 йилларда “GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жами 74 та шикоят келиб тушган.
Қўмита аралашувидан сўнг, ушбу шикоятлардан 54 таси ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 1 млрд 128 млн 669 минг сўм миқдорда пул маблағлариқайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хусусан, 2025 йил давомида «GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP» МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб жами 40 нафар фуқаро мурожаат қолдирган. Ушбу мурожаатларнинг 35 таси (87 фоизи) ижобий ҳал этилган, шундан, 31 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши орқали ҳал этилган бўлса, 4 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 1 128 669 635 сўм миқдорда пул маблағи қайта ҳисоб китоб қилиб берилган.
Шунга қарамай, 2026 йилнинг 1-чораги давомида мазкур қурувчи корхона фаолиятидан норози бўлиб 34 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган.
➖ Булардан 19 таси (56 фоизи) қаноатлантирилган бўлса, 5 та ҳолатда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб ва 10 та мурожаат юзасидан ваколатли ташкилотни хабардор этган ҳолда текширув тайинланган.
Ижтимоий тармоқлар орқали ҳам айнан юқоридаги қурилиш корхонаси ва умуман бу соҳада мурожаатлар ортаётгани бир неча бор муҳокамалар қилинмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча қурувчи корхоналарни истеъмолчилар билан шартнома тузишда қурилишни битказиш имкониятларидан келиб чиқиб оқилона ва аниқ муддатларини белгилашга, истеъмолчиларга қонунчиликда берилган имтиёз ва ҳуқуқларни чекламаслик чораларини кўришларини сўраб қолади.
🇺🇿 Шу ўринда, Рақобат қўмитаси Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик эркинлигини кафолатлайди деб белгиланганлигини эслатиб ўтишни лозим деб топади!
Маълумот учун, Рақобат қўмитасига 2023 йил 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб қарийб 54 мингга етгани кузатилмоқда.
Бу тадбиркорлик субъектлари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига етарлича амал қилинмасдан товар ва иш хизматлари кўрсатилаётганлиги ва соҳада мавжуд муаммолар борлигидан далолат бермоқда.
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
INKLYUZIV TA’LIM SHAROITIDA KOGNITIV FAOLIYATNI RIVOJLANTIRISHGA YO’NALTIRILGAN PEDAGOGIK YONDASHUVLAR.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши