Олий суд Кинематография агентлиги бош директори билан боғлиқ суд жараёни ҳақида расмий ахборот берди
Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухаликовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) нинг 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг иш юритувига 2022 йил 26 январь куни келиб тушган ва ишни суд мажлисида кўриш учун 2022 йил 27 январь кунига тайинланган.
2022 йил 27 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Ф.Абдухаликов иштирок этиб, (https://t.me/AzizAbidov/1165) кўрсатма берди.
Суд ишни кўриш бўйича 2022 йил 31 январга қадар танаффус эълон қилган бўлиб, шу куни Ф.Абдухаликов судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Суд жараёни давом этмоқда.
Манба: Расмий хабарлар I Официальные новости
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари