«Ўтган йили ноябрь ойида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экишни режа қилиб олдик.Куз мавсумининг «долзарб 40 кунлигида» 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.Кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлса-да, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган.Мисол учун, Избоскан, Улуғнор, Арнасой, Пахтакор, Наманган, Уйчи, Деҳқонобод, Пастдарғом, Оқолтин, Мирзаобод, Пайариқ, Бўстонлиқ, Чиноз, Янгиҳаёт, Юнусобод туманларида ишлар суст ташкил қилинган. Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган», деди Президент йиғилишда.Экология қўмитасининг раҳбариятига ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишга топшириқ берилди. Навигация по записям Жорий йилнинг 5 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси 1142-сонли қарор қабул қилди. Бу қарор “Сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш тўғрисида”дир. Янги лойиҳа: “Ўзбекистон тарихи” – Ахсикент (Ахсикат) қадимги шаҳар ҳаробалари