Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси Наманган вилоят ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш котибияти ва Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, васийлик ва хомийлик ҳамда оилага тарбияга олинган ёшларни касбга қизиқишларини уйғотиш мақсадида “Art Soft Holding” агрокластер компанияси ишлаб чиқариш корхонасида амалий тренинг ташкил этилди.


Тренингда иштирок этган Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ва тарбияга олинган ёшлар корхонанинг момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти батафсил танишишди. Корхона мутахассилари томонидан уларга компания мисолида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни самарали фаолият олиб боришини таъминлаш йўналишлари амалий мисоллар билан тушунтириб берилди.


Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишим, менда тикувчилик фаолиятига бўлган қизиқишларимни янада орттирди дейди – Асадбек Усмонов. Биз учун корхонада ташкил этилган амалий терининг ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришиш учун ўқишимиз, изланишимиз ва харакат қилишимизни ўргатди.
Тадбир давомида Оилавий болалар уйининг 5 нафар тарбияланувчилари умумтаълим мактабини тамомлаб корхонада ишлаш истагини билдиришди.


Албатта бу каби амалий тадбирлар ёшларга касбга бўлган қизиқлашларини уйғотиш билан бирга, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

от Admin