Айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқнинг саломатлиги 18 ёшга тўлгунига қадар нуфузли тиббиёт маркази назоратида бўлади
Бир муддат олдин ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташланган, бахтли тасодиф сабаб йиртқичдан зарар кўрмай қолган қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада бир неча кундан бери муолажа олаётган қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
2018 йилда туғилган бемор З. А. шу йилнинг 29 январида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлими қабулхонасига «Тез ёрдам» машинасида олиб келинган эди.
Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилиб, қизалоқ болалар реанимация бўлимига ётқизилган ва тегишли мутахассислар иштирокида зарур даво чоралари кўрилган. Унинг умумий аҳволи яхшилангач, бошқа бўлимга ўтказилган.
Ҳозир бемор тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиги кундан кун тикланиб боряпти.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқ З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилади.
Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари