Бугун Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонасида бўлиб, кутубхона фаолияти, бинонинг ички ва ташқи ҳолати, ногиронлиги бўлган шахсларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдик.

Шунингдек, имконияти чекланган китобхонларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши, бўлимлардаги меҳнат фаолияти ҳамда Брайль ёзувида китобларни чоп этувчи босмахона фаолиятини ҳам ўргандик.

Ташриф давомида кутубхонада ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун типография, аудио китоблар яратиш учун зарур ҳисобланган овоз ёзиш студиясининг шарт-шароитлари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжлари юзасидан барча ташкилий масалаларни кўриб чиқдик.

Мухтасар айтганда, бугунги кунда жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, кўзи ожиз китобхонлар учун мукаммал шароитлар яратиш, уларнинг мутолаага бўлган эҳтиёжини тўла таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.

Озодбек Назарбеков, Маданият вазири.

от Admin