Президент маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Бу ерда 4 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ дўкон, маиший хизмат шохобчалари, ошхона ва қандолат цехида хотин-қизлар ва ёшлар иш билан банд. Минг ўринли мактаб, мусиқа ва санъат мактаби, 600 ўринли болалар боғчаси бор. Маҳалла гузарида ташкил этилган ўқув масканида шу ерлик ишсиз аёлларга тикувчилик сирлари ўргатиляпти.
Маълумки, мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим жорий этилди. Шу асосида, Жомбой туманидаги 38 та маҳаллага ҳам ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари тайинланди. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ўзлари масъул маҳалладаги ўрганиш натижалари, муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини сўзлаб берди. Ёрдамга муҳтож оилалар аъзолари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши, ўзини ўзи банд қилиш учун имтиёзли кредит ва субсидия берилиши, деҳқон хўжалиги учун ер майдонлари ажратилиши айтилди.
Бу йил Жомбойда маҳаллабай тизим орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 62 миллиард сўм имтиёзли кредит ва 4,5 миллиард сўм субсидия ажратиш кўзда тутилган.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга жалб этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳам муҳимлиги таъкидланди.
Манба: President.uz
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.