Депутатга билдирилган мурожаатларнинг 5 таси жойида хал этилди, 2 тасига хуқуқий маслахат ва тавсия берилди. 4 таси тегишли ташкилотлар билан ўрганиб чиқилиб, ижроси
назоратга олинди
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қ.Дадабаев томонидан аҳоли вакилларининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида хар ойда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги учрашувда билдирилган мурожаатларнинг 5 таси жойида хал этилди. Умуртқа поғонаси емирилиши, бел чурраси ва хафақон касалликларига даволаниши учун дори-дармон олишга амалий ёрдам сўраб билдирилган мурожаатлар депутат хомийлиги асосида хал этилди. Иш билан таъминлаш бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари тавсия қилинди. Электр таъминотидаги муаммо мутахассислар томонидан бартараф этилди.

Уй-жой қуриш учун ипотека кредити хамда субсидия асосида имтиёзли равишда уй олиш бўйича мурожаатларга хуқуқий маслахат ва тавсиялар берилди. Суюлтирилган газ баллони олиш электр трансформатори ва темир бетон таянчларини ўрнатиш юзасидан билдирилган мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ўрганиб чиқилиб, 2022 йил манзилли дастури асосида хал этилиши билдирилди ва ижроси назоратга олинди.
Албатта аҳоли мурожаатларини хал этиш борасида олиб борилаётган хар бир саъйи харакатлар инсон қадрини янада улуғлашга хизмат қилади.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT