Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик!
Бугун Наманган вилояти Чуст туманидаги ҳарбий қисмда “Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик!” шиори остида ҳарбий тадбир ўтказилди.


Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусахон Оппақов, «Эл юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари, шоир Зиёвуддин Мансур, таниқли адиб Мансур Инъом ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида ўтган тадбир давомида сўз олганлар униб келаётган бугунги ёшларга Она-Ватанимизни кўз қорачиғидек асраши, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиши, қолаверса, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани айтган ҳолда, инсон ўз юртига қай тариқа садоқатли бўлиши тўғрисидаги мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир давомида ҳарбийлар томонидан тайёрланган ватанпарварлик руҳига йўғрилган чиқишлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди ҳамда иштирокчилар томонидан илик кутиб олинди.
Тадбир мобайнида меҳмонлар ҳарбий қисм кутубхонасига, сўнгра ҳарбий қисмда ташкил этилган «Маънавият ва маърифат»,“Амир Темур”, “Жалолиддин Мангуберди” ва «Ёш чегарачилар» хоналарини кўздан кечиришди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар – Чуст тумани Дамобод маҳалласи ҳудудидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Вилоятимиз бўйлаб “Аскар ҳаётида 3 кун” лойиҳаси доирасидаги юқоридаги каби тадбирлар давом этмоқда.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT