“Hududgaz Namangan”:
Суюлтирилган газ таъминоти «Маҳаллабай» етказилмоқда
Наманган вилоятида истеъмолчиларнинг аксарияти суюқ газдан фойдаланувчилардир. Айни шу боисдан ҳам “зангори олов” кириб бормаган хонадонларни иккиламчи ёнилғи билан таъминлаш устувор йўналишдир.
Бу борада вилоят шаҳар ва туманларида “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми жорий этилган бўлиб, бунда ҳар бир маҳалла кўчаларини кунлик суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

2022 йил 10 февраль куни давомида маҳаллалардаги 10 минг 979 нафар истеъмолчига жами 220,1 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Аҳолининг кундалик истеъмол эҳтиёжларини қондириш борасидаги ишлар суюлтирилган газ тизими ишчи-ходимлари томонидан изчил давом эттирилмоқда.
1 кг. суюлтирилган газ нархи 1 минг 120 сўм бўлиб, 1 дона 20 кг. маиший газ баллондаги суюлтирилган газ истеъмолчиларга 22 минг 400 сўмдан ID-карта орқали етказиб берилмоқда.
Манба: @namangan24.uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари