Наманган “Ёш китобхон”лари аниқланди!
Бугун Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон зиё маскани”да “Ёш китобхон” республика кўрик танловининг Наманган вилояти босқичига старт берилди. 12-13 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган танловнинг биринчи кунида 10-14 ва 15-19 ёш тоифасидаги иштирокчилар ўзаро баҳс олиб боришди.

Танловни очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг билимлари республикадан ташриф буюрган ҳакамлар ва экспертлар томонидан баҳоланди.

“Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Тезкор савол-жавоб” шартлари орқали қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган танлов ҳакамларининг якуний хулосасига кўра, 10-14 ёш тоифасидаги иштирокчилар орасида фахрли 1-ўринни Эъзоза Мансуржонова (Чуст тумани) қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Саодат Усмоновага (Поп тумани) ҳамда 3-ўрин Мафтуна Иброҳимжоновага (Мингбулоқ тумани) насиб этди.

Танловнинг 15-19 ёш тоифасидаги иштирокчилар орасидан эса, фахрли 1-ўринни Акбарали Меҳмонов (Косонсой тумани) қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Дилобар Маҳмудовага (Тўрақўрғон тумани) ҳамда 3-ўрин Озода Турдалиевага (Норин тумани) насиб этди.

Танловнинг вилоят босқичида 10-14 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни қўлга киритган Эъзоза Мансуржонова ва 15-19 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни қўлга киритган Акбарали Меҳмоновлар танловнинг республика босқичида ҳам фахрли ўринни эгаллаган ҳолда, “Spark” автомашинасининг соҳиб ва соҳибаларига айланишларини тилаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, эртага 13 феврал куни танловнинг 20-30 ёш тоифасидаги иштирокчилари ўртасидаги баҳслар давом этади.
Манба: Yoshlar ishlar agentligi Namangan viloyat boshqarmasi
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари